Бугун, 1-ноябрь куни соат 18:00да Ўзбек Миллий Академик драма театрида “Жалолиддин Мангуберди” (драматург Н.Эшонқул, режиссёр А.Холмўминов) спектакли билан 106-мавсум очилиши бўлиб ўтди. Спектакль намойишидан аввал, 2020-йилда яшаб ўтган уч нафар марҳум устоз санъаткорларимизни хотирлаб, театр фоесида “Унутмоқ осонмас сизларни” мазмун-оҳангида давра ташкил этилди. Устоз санъаткорлар сўзга чиқиб, марҳум санъаткорларимизни ёдга олдилар. Ҳақларига дуо қилдилар. Навбатдаги 106-мавсум билан театр жамоасини ҳамда томошабинларни қутладилар. Театр директори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев куйлаган мумтоз қўшиқ томошабинлар қалбига ҳузур бахш этди.