TEATR
» Асосий сахифа » Театрда мажлис
» Асосий сахифа » Театрда мажлис

    Театрда мажлис


       Кеча, яъни 29-октябрь куни соат 11:00да Ўзбек Миллий Академик драма театрида мажлис бўлиб ўтди. Театрга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Назарбеков Озод Аҳмадович ташриф буюрди. Мажлисдан кўзланган мақсад, театрга директор тайинлаш эди. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Саъдиев Ёдгор Ҳабибович театр директори этиб тайинланди. Устоз санъаткорлар Ўзбекистон халқ артистлари Турғун Азизов, Риҳси Иброҳимова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Марат Азимов, Ҳожиакбар Комилов, Саида Раметовалар сўзга чиқиб, театр жамоаси номидан Ёдгор Саъдиевни директорлик лавозими билан қутлаб, ташкилий ва ижодий ишларига муваффақиятлар тиладилар. Устоз санъаткор Ёдгор Саъдиев: “Қўлни қўлга бериб эмас, кўнгилларни кўнгилларга бериб ишлаймиз. Барча саъй-ҳаракатларимиз театрнинг ривожи ва равнақи учун”, деб айтди.

    Театрда мажлис

     

    Театрда мажлис

     

    Театрда мажлис

     

    Театрда мажлис

     

    Театрда мажлис

     

    Театрда мажлис

     



Актёрлар
ОБ ХАВО