Бугун, яъни 21-октябрь куни соат 11:00да Тошкент шаҳридаги адиблар хиёбонида, Тошкент Кимё-технология институти раҳнамолигида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида маънавий-маърифий ва маданий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткорлари, Ўзбекистон халқ артисти Зуҳра Ашурова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Узоқова иштирок этиб, мавзу доирасидаги теран фикр-мулоҳазалари билан, гўзал монолог, шеъру ғазаллар билан даврага файз бағишладилар, кўтаринки руҳият олиб кирдилар. Тадбир ташкилотчилари ва томошабинлар халқимиз ардоғидаги санъаткорларнинг ташрифидан, ижодий иштирокидан беҳад мамнун бўлиб, миннатдорчилик билдирдилар.