Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 21-октябрь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, халқимиз ардоғидаги ижодкор, бетакрор ижро маҳоратига эга актриса, Ўзбекистон халқ артисти Малика Иброҳимованинг таваллуд айёми. Ижодий жамоамиз номидан устозга аввало соғлик-омонлик, узоқ умр, барокатли ризқ-насиба, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Фарзанду набираларингиз қуршовида, кексалик гаштини роҳат-фароғатда кўриб юринг. Устоз, репертуарингиздаги жами образлар бир тарафу, аммо “Қуёши ботмайдиган юрт” видеофильмидаги Она образи бир тараф. Ижроингиздаги юксак ички кечинма санъатига офарину тасаннолар айтамиз. Саҳна ва экранни жозибали образларга тўлдиришда, ўзбек халқига ижодий хизмат қилишда асло хорманг-чарчаманг!