TEATR
» Асосий сахифа » Санъатга ошуфта қалб
» Асосий сахифа » Санъатга ошуфта қалб

    Санъатга ошуфта қалб


    Санъатга ошуфта қалб

    Табриклаймиз – қутлаймиз!

        Бугун 16-октябрь, Миллий театрнинг устоз санъаткори, халқимизнинг ардоқли ва атоқли ижодкори, театр ва кино оламида ўз ижодий қиёфаси, ўз ижодий овози билан ёрқин ажралиб турадиган актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳфуза Боботуллаеванинг таваллуд айёми. Қаҳрамонининг тақдирида ёниб яшайдиган, бадиий ҳаётни реал ҳаётга айлантириб, томошабинни ишонтира билиш салоҳиятига эга санъаткоримизга аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва файзли умр, мўл-кўл ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат, ижодий барака тилаймиз. Фарзанду набираларингиз қуршовида, кексалик гаштини эъзозда кўриб яшанг. Устоз саҳнада гавдалантирган “Қирол Лир”даги Гонерилья, “Қаллиқ ўйин”даги Холбека, “Халала”даги Одила дуду, “Соҳибқирон”даги Бибихоним образлари ҳақида тўлиб-тошиб гапиргимиз, қоғоз қоралагимиз келади. Репертуарингиз гўзал асарлар билан янада бойисин, бетакрор образлар билан янада зийнатлансин. Ҳаётни сизга атаган ширин туҳфа-мукофотлари ҳамиша бисёр бўлсин!

     



Актёрлар
ОБ ХАВО