Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 29-сентябрь, Миллий театрда қарийб ўттиз беш йилдан буён труппа бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ботир Муҳаммаджоновнинг таваллуд айёми. Халқга “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” маънавий-маърифий кўрсатув орқали танилиб, машҳур бўлган санъаткоримизга, труппа бошлиғига аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва файзли умр, бисёр ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат тилаймиз. Фарзанду набираларингиз бахтини-роҳатини роҳатда кўриб юринг. Актёрнинг ижодий куч-қуввати салбий образлар талқинида кўпроқ англашилади. Сиз асосан салбий роллар ижросида томошабинлар эътиборини тортгансиз. Салбий қаҳрамонларингиз билан томошабинларда совуқ таассурот қолдирганингиз, шубҳасиз бу сизнинг ижодий ютуғингиздан, ижодий салоҳиятингиздан дарак беради. Репертуарингиздаги мавзу ва мазмун янада кенг, бой бўлсин. Қалбингиздаги барча эзгу ният-истакларингизни, гўзал орзу-ҳавасларингизни ижобат этсин!