Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 28-сентябрь, Миллий театрнинг устоз санъаткори, халқ суйган ва ардоқлаган ижодкор, театр ва кино оламида ўзига хос ижро йўналиши, услуби билан ёрқин ажралиб турадиган актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидовнинг таваллуд айёми. Саҳна ва экран ҳаётида ёниб яшайдиган, қаҳрамонининг тақдирини қалбидан ўтказиб табиий, ҳаётий талқин этиш маҳоратига эга санъаткоримизга аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, мўл-кўл ризқ-насиба, оилавий кўнгил хотиржамлик, шунингдек ижодий файз-барака тилаймиз. Фарзанду набираларингиз бахтидан завқланиб, яйраб яшанг. Репертуарингиздаги ҳар бир образ ўзига хос тароватга, оҳангга эга. Шуни алоҳида эътироф этамиз-ки, ўзбек халқига Тоҳир Саидов “Кўнгил кўчалар” видеофильмидаги Гадой образи билан маълуму машҳур бўлди. Яқинда экранга чиққан “Илҳақ” фильмидаги Раис – Тоҳир Саидовнинг ижро маҳоратига тасаннолар айтамиз. Қаддингиз ва қадрингиз ҳамиша баланд бўлсин!