Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 21-сентябрь, Миллий театрнинг устоз санъаткори, ўзбек халқининг чексиз меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган ижодкор, бетакрор ижро услубига эга актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметованинг таваллуд куни. Саҳна ва экран ҳаётида ўз ижодий дастхати, ўз ижодий овози билан образларни бадиий ширали талқин этиб келаётган санъаткоримизга аввало Яратгандан соғлик-саломатлик, комили шифо сўраймиз. Узоқ ва баракали умр, мўл-кўл ризқ-насиба ато этишини тилаймиз. Устоз, фарзанду набираларингизни чиройли ҳаётидан, ширин тақдиридан роҳатланиб, кексалик гаштини суриб яшанг. Сиз театр ва кино оламида гавдалантирган турфа хил феъл-атвордаги қайнона образлари мухлис-томошабинларнинг қалбидан жой олган. Репертуарингизга янада файз-барака ёғилсин. Ҳаётнинг сизга атаган ширин-ширин туҳфалари ҳамиша бисёр бўлсин!