Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 16-сентябрь, Миллий театрнинг меҳнаткаш ва фидойи ижодкори, табиат берган ноёб истеъдод орқали саҳнада бадиий ҳаётни акс эттираётган саҳналаштирувчи рассом Флюра Газизованинг таваллуд куни. Саҳна безаклари ва бўёқлари оламида яйраб-яшнаб ижод этиб келаётган мўйқалам соҳибасига узоқ ва саодатли умр, сиҳат-саломатлик, мўл-кўл ризқ-насиба, оилавий бағри бутунлик, ижодий файз-барака тилаймиз. Фарзандларингиз бахтидан-тахтидан дунёларча роҳат кўриб яшанг. Севимли касби-корингиз орқали улкан зафарларга эришиб, давлат унвон-мукофотларига сазовор бўлиб юринг. Оилавий ҳамда ижодий бахтингиз ҳамиша гўзал бўлсин!