Миллий театр яна оғир жудоликка учради. Яна бир ёрқин истеъдод вакилини йўқотди. Халқимизнинг севимли ва ардоқли ижодкори, устоз санъаткор, маҳоратли актёр, соҳир овоз соҳиби, моҳир дубляж устаси, самимий ва камтарин, олийҳиммат инсон, Миллий театр директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масудов оғир хасталикдан сўнг 57 ёшида бандаликни бажо келтирди. Аллоҳ буюрган тақдир экан, марҳумнинг ортидан қолувчиларга Ўзи чиройли сабр берсин. Раҳматлининг оила аъзоларига, яқинларига, шунингдек ўзбек халқига чуқур таъзия билдирамиз. Аллоҳ марҳумнинг манзил-маконини шоистайи жаннат қилиб, охират саодатига етказсин.