TEATR
» Асосий сахифа » Миллий гвардияда тадбир
» Асосий сахифа » Миллий гвардияда тадбир

    Миллий гвардияда тадбир


       Бугун, яъни 18-август санаси, соат 18:00да Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан Алишер Навоий кўчаси 17а-уйда бадиий концерт дастури бўлиб ўтди. Бунда Миллий театрнинг устоз санъаткорлари, Ўзбекистон халқ артистлари Теша Мўминов – Амир Темур, Муҳаммадали Абдуқундузов – Заҳириддин Муҳаммад Бобур қиёфасида гавдаланиб, ижодий иштироклари билан томошабинларга руҳий-маънавий озуқа улашдилар. Шунингдек, театрнинг ёш истеъдод вакили Аҳрор Алижонов хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди сиймосини монологда маҳорат билан очиб берди. Бадиий кеча тарих зарварақлари билан аҳамиятга молик бўлди. Тадбир ташкилотчилари ва томошабинлар санъаткорларимизнинг ижодий иштирокларидан ҳушнуд бўлиб, миннатдорчилик билдирдилар.

    Миллий гвардияда тадбир

     

    Миллий гвардияда тадбир

     

    Миллий гвардияда тадбир

     



Актёрлар
ОБ ХАВО