Бугун 18-август, Миллий театрнинг ёш истеъдодли ижодкори Шерзод Абдувалиевнинг таваллуд куни. Театрда ўн бир йилдан бери ижод этиб келаётган актёримизнинг репертуаридан жой олган турли жанрдаги, феъл-атвордаги катта-кичик ролларнинг барини маҳорат маҳсули деб айта оламиз. Меҳнаткаш, ижодий янгиликлар тарафдори бўлган Шерзод Абдувалиевга узоқ ва саодатли умр, сиҳат-саломатлик, бисёр ризқ-насиба, тўкис оилавий бахт тилаймиз. Фарзандларингизни ширин бахти, чиройли ҳаёти умрингизни доимо нурафшон этсин. Ижодингиз файз-нурга тўлсин. Репертуарингиз бир-биридан ажойиб ролларга, ўзбек ва хориж мумтоз образларига, замон қаҳрамонларига бой бўлсин. Оилада ҳам, ижодда ҳам ҳамиша бахт сурурида яшанг!