Бугун 18-август, Миллий театрнинг устоз ижодкори, эл суйган ва ардоқлаган санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қаҳрамон Абдураҳимовнинг таваллуд куни. Театрда ярим асрдан буён фаолият юритиб келаётган фидоий ижодкоримизга, шогирдпарвар устозимизга узоқ ва баракали умр, соғлик-омонлик, мўл-кўл ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳотиржамлик тилаймиз. Фарзанд-у набираларингизни бахтидан дунёларча роҳатланиб яшанг. Хонадонингизни файзи-баракаси бўлиб юринг. Саҳна ва экранларни ҳали жуда кўплаб жозибали образларга тўлдиринг. Ўзбек халқини ўзига хос бетакрор ижодингиз билан ҳушнуд этишда ҳамиша руҳиятингиз баланд, жисмингиз саломат бўлсин!