Бугун 16-август, Миллий театрнинг ўзига хос санъаткори, ўз ижодий услубига, дастхатига эга актёр Собиржон Отажоновнинг таваллуд куни. Ўн етти йилдан буён театрда фаолият юритиб келаётган санъаткоримизнинг репертуаридан жой олган образлар кўлами анчайин ва талайгина. Аҳамиятлиси шунда-ки, Собиржон Отажонов халқимизга ижодий чеҳра, қиёфада комик актёр сифатида танилди, машҳур бўлди. Демак, ижодий имкониятлари кенг, маҳоратли актёримизга узоқ ва файзли умр, танисиҳатлик-саломатлик, барокатли ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳотиржамлик, фарзандларнинг саодатли ҳаётидан шодланиб, роҳатланиб яшамоқликни тилаймиз. Собиржон Отажонов талқин этган “Қирмизи олма”даги Аббос, “Андишали келинчак”даги Мўминтой, “Халала”даги Хилми образларини албатта юзда табассум билан эслаймиз. Мазкур роллар ижроси билан ҳамон томошабинларга гуррос кулгу улашиб келаётган актёримизнинг ижодий ҳамда оилавий ҳаёти ҳамиша гўзал мукофотларга, ширин эсдаликларга бой бўлсин!