Бугун 13-август, Миллий театрнинг устоз ижодкори, адабиёт бўлими бошлиғи, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг таваллуд куни. Адабиётнинг наср ва назм йўналишларида қалам тебратиб келаётган, кўнгил кечмишларини, қалб туғёнларини қоғозга тўкиб завқланадиган, қалам-қоғозни ўзига дўст деб билган шоир ва адибимиз Усмон Азимга узоқ умр, соғлик-омонлик, бисёр ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳотиржамлик тилаймиз. Фарзанд-у набираларингизни чиройли ҳаётидан, ютуқ-зафарларидан шодланиб, бахт гаштини суриб яшанг. Устоз, сизнинг қаламингиздан тўкилган “Бир қадам йўл”, “Кундузсиз кечалар”, “Алпомишнинг қайтиши” пьесалари олий совринларга сазовор бўлганлигини, узоқ йиллар театр репертуарини безаб, томошабинларга маънавий озуқа улашганлигини фахр билан алоҳида эътироф этамиз. Театрлар репертуарини шу каби файзли ва ширали асарларга бойитишда, шеърият ихлосмандларини нафис ва дилрабо ижод маҳсулларингиз билан ҳушнуд этишда аввало оилавий, сўнгра ижодий кайфиятингиз ҳамиша юксак бўлсин!