TEATR
» Асосий сахифа » Ошиқ рассом
» Асосий сахифа » Ошиқ рассом

    Ошиқ рассом


    Ошиқ рассом

     

       Бугун 4-август, Миллий театрнинг истеъдодли ижодкори, ўзбек халқининг ардоқли санъаткори, томошабинларнинг севимли актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматовнинг таваллуд куни. Саҳна ва экран ҳаётига меҳр-муҳаббати юксак бўлган санъаткоримизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бисёр ризқ-насиба, тўкис оилавий бахт тилаймиз. Фарзандларингизни саодатли умридан, чиройли ҳаётидан роҳатланиб-ҳузурланиб яшанг. Репертуарингиз ўзбек театр ва кино санъатининг тарихига муҳрланадиган бадиий мукаммал, бадиий ширали образ-қаҳрамонларга безаклансин, бойисин. Ижроингиздаги тош босадиган роллар талайгина. Бироқ ўзбек томошабини “Туташ тақдирлар” сериалидаги ошиқ рассом йигит Рустам – Меҳридинни ҳамон ўзгача меҳр билан эслайди, намойишда меҳр нигоҳлари билан кузатади. “Тоғлардек баланд бўл” спектаклидаги марказий қаҳрамон Қувондиқ аканинг талқинида, ижодий диапазони кенг актёр эканлигизга томошабин яна бир карра иқрор бўлади. Мухлис-у томошабинларга завқ билан меҳр улашишдан, ижодий хизмат қилишдан асло ҳорманг-чарчаманг!

     



Актёрлар
ОБ ХАВО