TEATR
» Ўзбекнинг Момоси
» Ўзбекнинг Момоси

    Ўзбекнинг Момоси


    Ўзбекнинг Момоси

     

       Бугун 17-июль, Миллий театрнинг устоз санъаткори, эл ардоғидаги ижодкор, Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромованинг таваллуд куни. “Келинлар қўзғолони” кинофильмидаги Сотти образи билан қалблардан жой олган санъаткоримизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бисёр ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳотиржамлик тилаймиз. Фарзанд-у набираларингиз бахтидан роҳатланиб, шодланиб яшанг. “Чимилдиқ”, “Қаллиқ ўйин”, “Қирмизи олма” комедияларидаги Момо қаҳрамонингиз билан ўзбекнинг дониш ва кайвони Момосига айландингиз. Ижодий репертуарингиз шоҳ асарлар билан, нақшин образлар билан янада бойишига тилакдошмиз. Ўзбек халқига ижодий хизматдан асло ҳорманг-чарчаманг. Мухлис-у томошабинларга ижодий туҳфаларингиз ҳамиша мўл-кўл бўлсин!

     



Актёрлар
ОБ ХАВО