TEATR
» Асосий сахифа » Ватан туйғуси - олий туйғу
» Асосий сахифа » Ватан туйғуси - олий туйғу

    Ватан туйғуси - олий туйғу


       Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси гербининг 28 ёши муносабати билан ҳарбий чегара қўшинлари ҳамда ҳарбий аскарлар ҳамкорлигида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда маънавият ва маърифат марказидан Омонбек Ўтаёров, Муқимий номидаги мусиқали драма театридан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Отабоев ҳамда Миллий театрнинг директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масудов иштирок этдилар. Давра суҳбатида Республикамиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар, маданий-маънавий, маърифий жабҳадаги ислоҳатлар, инсон ва жамият фаровонлиги, демократик ҳуқуқ ва эркинликлар борасида фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар сўзга чиқиб, сиёсий байрам билан ҳамюртларимизни табриклаб, шукроналик ҳисси, туйғусига йўғрилган дилсўзларини изҳор этдилар. Бу борада Фатҳулла Масудов: “Бугунги тадбирдан беҳад хурсандман. Ҳар бир инсон юрт ишқида ёнмоғи керак. Қалблардаги олий туйғу бу – Ватан туйғуси деб биламан. Ҳар бир фуқаро ижтимоий адолат ва қонунийлик принципларини, умуминсоний ҳақ-ҳуқуқларини мукаммал билмоғи керак. Бугунги каби инсонпарварлик ҳамда ватанпарварлик туйғусидаги сиёсий тадбир, анжуманларни қўллаб-қувватлайман, шунингдек, тез-тез амалга ошиши тарафдориман”, деди. Сиёсий руҳдаги тадбирга ижодий оҳанг ҳам уйғунлашиб, мазмунли кун, файзли давра иштирокчиларда унутилмас ва катта таассурот қолдирди.

     

    Ватан туйғуси - олий туйғу

     

    Ватан туйғуси - олий туйғу

     

    Ватан туйғуси - олий туйғу

     

    Ватан туйғуси - олий туйғу

     

     

    Ватан туйғуси - олий туйғу

     

    Ватан туйғуси - олий туйғу

     

    Ватан туйғуси - олий туйғу

     

    Ватан туйғуси - олий туйғу

     

     



Актёрлар
ОБ ХАВО