Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Чирчиқ олий танк қўмондон-муҳандислик билим юртида давлат герби қабул қилинганининг 28 йиллик муносабати билан “Давлат Герби – бахт ва истиқлол тимсоли” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулият, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш борасида маърузалар тингланди. Тадбирда иштирок этган Миллий театрнинг ёш ва умидли актёри Аҳрор Алижонов шундай деди: “Тадбир ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида бўлиб ўтди. Маърузалардан ўзим учун кўплаб маълумотлар олдим. Маънавий-маърифий билим ва кўникмаларнинг шаклланишида, албатта бугунги тадбирнинг ҳиссаси катта эканлигини эътироф этаман”.