TEATR
» Асосий сахифа » Қалбан биргамиз
» Асосий сахифа » Қалбан биргамиз

    Қалбан биргамиз


    Карантинда ижодий жараён

    Ўзбек Миллий академик драма театри бош режиссёри Асқар Холмўминов: 

    Қалбан биргамиз

            - Бир ойдан ортиқ карантин мобайнида "Уруш одамлари" ва "Ўзгалар дарди" ижтимоий тармоқ телеграм группасида олиб бораётган ижодий фаолиятимиз унумли ва самарали кечмоқда. Читка (стол атрофида ўқиш) ишлари анъанага кўра, душанба, театрнинг дам олиш кунидан бошқа ҳафтанинг олти кунида соат 9:00дан 13:00га қадар давом этмоқда. Ҳар икки асарнинг мазмун-моҳияти, образ-характернинг ўзига хос жиҳатлари ижрочи актёрлар томонидан яхши ўзлаштирилди. Қачонки,  иш олдига силжийди, пьеса ва образ мағзи чақилсагина. Асарни саҳнага олиб чиқишнинг машаққатли процессларидан бири читка - мутолаа ишларимиз деярли пишиб етилди. "Уруш одамлари" драмасида оммавий саҳна иштироқчиларидан ташқари 9та, "Ўзгалар дарди" драмасида эса 6та образ-қаҳрамонлар ўрин олган. Ишга шу қадар шўнғибмизки, ижтимоий тармоқнинг ноқулай вазиятлари, техник носозликларига ҳам кўникибмиз, ҳам техник ижод биз учун оддий ҳолга айланибди.

           Группада кечаётган иш фаолиятини театр директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масудов жиддий назоратга олган. Ҳар куни ҳисобот ишларини раҳбарга топширамиз. Шу нарсани ҳис қилдимки, ижодда ички хоҳиш кучли бўлсагина, масофа танламас экан. Миллий театрнинг томошабинларга бўлган ҳурмати баланд, меҳр-муҳаббати чексиз. Ижоддаги ҳар бир нафасимизда томошобинларни қалбан ҳис қилиб турамиз. Масофадан туриб, қалбан биргамиз!



Актёрлар
ОБ ХАВО