TEATR
» Асосий сахифа » Карантинда ижодий жараён
» Асосий сахифа » Карантинда ижодий жараён

    Карантинда ижодий жараён


    Миллий театр санъаткорлари масофадан туриб (онлайн), ижодий изланишдалар ҳамда ҳузурбахш меҳнат фаолиятларини давом эттирмоқдалар. Айни дамда театр ижодкорлари “Ўзгалар дарди”, “Уруш одамлари” ижтимоий тармоқ телеграм группалари орқали читка (стол атрофида ўқиш) ишларини жадал суръатда олиб боряптилар. Театр бош режиссёри Асқар Холмўминов ижодий дўстона муносабатларда раҳнамолик ва ҳайрихоҳлик кўрсатяпти. Ҳар икки асарнинг режиссёри сифатида ижодий машғулотларни мамнуният билан бажонидил амалга ошириб келяпти.

        “Миллий театр бадиий кенгаш аъзолари” ижтимоий тармоқ телеграм группасида театр директори, бадиий кенгаш раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масудов ижодий жараёнларни назорат қилиб бормоқда. Мана шу икки асар, яъни, “Ўзгалар дарди” ҳамда “Уруш одами” пьесалари устида кетаётган ижодий машғулот бўйича 14 апрель куни соат 11:00 да кенгаш аъзолари билан масофадан туриб (онлайн) мажлис ўтказди. Бунда театр директори ҳар икки асарнинг сценографияси, костюмлари эскизи бўйича ҳисобот қабул қилди. Мажлис ўтказилишидан уч кун аввал режиссёр Асқар Холмўминов, саҳналаштирувчи рассом Флюра Газизова, либослар рассоми Лобар Турсунова ижод намуналарининг эскизини ижтимоий тармоқ телеграм группа орқали намойиш этдилар. Ўн етти нафар бадиий кенгаш аъзолари саҳна макети ва либослар эскизининг  ижтимоий тармоқ суратларини кўриб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Масофадан туриб (онлайн) мажлис 1 соат давом этди. Бўлиб ўтган ижтимоий тармоқ мажлис баённомаси театр матбуот котибаси томонидан тузилди.

     

     



Актёрлар
ОБ ХАВО