TEATR
» Асосий сахифа » Саҳнамиз фариштаси
» Асосий сахифа » Саҳнамиз фариштаси

    Саҳнамиз фариштаси


    Театримизнинг онахон актрисаси, саҳнамиз фариштаси Тўтихон Юсупова бугун табаррук 84 ёшни қарши олдилар. Санъаткорнинг ўзбек театр ва кино санъатига қўшган ҳиссаси беназир. Ижро маҳорати беқиёс. Ижод маҳсуллари серунум. Ўз ижодий қиёфаси, овози билан мухлислару томошабинлар қалбидан жой олган юзлари нур, сўзлари дур, таъриф берсак яна, ҳазинаю ҳикмат бўлган онахон актрисамизни таваллуд айёмлари билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз. Тўқсон билан тўқнашиб, юз билан юзлашган кунингизда ҳам мана шундай серғайрат ва шижоатли, бардам-бақувват бўлиб юринг. Тани-жонингиз соғ бўлиб, чеваралар тўйида ҳам дуода бўлинг. Театр саҳнасини яна кўплаб-кўплаб жозибали образларга тўлдиришдан асло чарчаманг. Сиз Миллий театримизнинг фахрисиз, ғурурисиз! Қариси бор уйнинг – париси бор, дейдилар. Сиз театиримизнинг париси – фариштасисиз. Театримизни нурга, файзга тўлдириб, ўзингиздан зиё таратиб, биз санъаткорларга доимо ўрнак ва андоза бўлиб юринг. Табаррук 84 ёшни яна икки ҳиссасини, яъни 168 йилни сермазмун умргузаронликда ўтказишликни насибу рўз айласин. Ўзбек театр санъатининг сизга бўлган меҳру муҳаббати дунёларга сиғмайди.  Айёмингиз яна бир бора муборак бўлсин!



Актёрлар
ОБ ХАВО