2020 йилнинг 7 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Мамлакатда азиз ва мўътабар аёл зотига муносиб эҳтиром кўрсатиш, опа-сингилларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, юртнинг иқтисодий қудрати ва жаҳон миқёсидаги мавқеини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, фарзандларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ишларига қўшган катта ҳиссаси, янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги самарали меҳнати билан ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун бир гуруҳ хотин-қизлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди:
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан;
Ўзбекистон халқ артисти – Гулчеҳра Жамилова
Ўзбекистон халқ артисти – Рихсихон Иброхимова
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан;
Ўзбекистон халқ артисти – Тўти Юсупова
Олий мукофотлар муборак бўлсин!!!


