TEATR
» Асосий сахифа » Аёл азиз, аёл муқаддас
» Асосий сахифа » Аёл азиз, аёл муқаддас

    Аёл азиз, аёл муқаддас


    Ўзбек Миллий Академик драма театри мунис ва латофатли аёлларимизни, лобар қизларимизни  8 – март халқаро хотин-қизлар байрами билан қизғин ва самимий муборакбод этади. Сизлар билан олам мунаввар. Сизлар билан дунё гўзал. Сизлар билан кўнгиллар обод. Сизлар билан хонадонлар файз-нурга тўла. Сизлар борсиз-ки, жамиятда гул ифори таралади. Сизлар борсиз-ки, хонадонлар сарамжон-у, саришта. Сизлар борсиз-ки, кўнгиллар хотиржам. Сизлар борсиз-ки, фарзандлар суратида ой порлайди. Сизлар борсиз-ки, биз эракакларнинг димоғи чоғ, қадамлари шаҳдам, кўкси тоғдек баланд.

    Сиз – баҳоройсиз, сиз гулойим. Сиз – қуёшсиз, сиз ой. Сиз – юлдузсиз, сиз само. Сиз – гулчиройсиз, сиз гулойим. Сиз – фаридасиз, сиз паризод. Сиз – дурдонасиз, сиз гавҳар. Сиз - лолагулсиз, сиз нилуфар. Сиз – муслимасиз, сиз мўмина. Сиз – санобарсиз, сиз сарвиноз. Сиз – оқиласиз, сиз фазилат. Сиз – озодасиз, сиз покиза. Сиз – иродасиз, сиз матонатой. Сиз – мўътабарсиз, сиз муҳтарам. Сиз – меҳрибонсиз, сиз мурувватой. Сиз – муқаддассиз, сиз азиза. Сиз – қалби чаманой, Ўзбегимойимсиз!

    Ҳурматли гулчеҳра аёллар! Умрингиз ва ҳаётингиз гулбаҳор, оилангиз гулчаман бўлсин. Гўзал чеҳрангиздан кулги, чарос кўзингиздан қувонч аримасин. Доимо яйраб-яшнаб, оламни гул ифорига тўлдириб, гўзалойим бўлиб юринг. Байрам сизга, сиз байрамга ярашасиз. Сиз ҳаётнинг олий мукофотисиз. Сиз муқаддассиз, муқаддас аёл. Байрам  яна бир бора муборак бўлсин Шарқонаойимлар ва Осиёхонимлар!Аёл азиз, аёл муқаддас
    Аёл азиз, аёл муқаддас
    Аёл азиз, аёл муқаддас
    Аёл азиз, аёл муқаддас
    Аёл азиз, аёл муқаддас



Актёрлар
ОБ ХАВО