Ўзбек Миллий Академик драма театрида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 2020 йил 2 март куни “Аёллари қадр топган юрт” мавзусида тармоқ хотин-қизлари учун маданий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Республика миқиёсидаги ташкилотлардан ҳамда Тошкент вилояти ҳудудидан, чекка қишлоқ ва овулларда фаолият кўрсатиб келаётган беш юз нафардан зиёд жонкуяр мураббий, нуроний аёллардан иборат касаба уюшмаси фаоллари иштирок этди.
Театр директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масудов сўзга чиқиб, ўзбегимнинг дилбар аёлларини ёшариш ва яшнаш фасли бўлмиш баҳор ҳамда саноқли кунлар қолган 8 март байрами билан табриклади. Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Муқаддас Холиқовалар ҳам зебо аёлларга бўлган самимий тилакларини изҳор этдилар.Тадбирдан сўнг томошабинлар эътиборига “Имон” спектакли ҳавола этилди.









