TEATR
» Асосий сахифа » Маннон Уйғурни хотирлаб
» Асосий сахифа » Маннон Уйғурни хотирлаб

    Маннон Уйғурни хотирлаб


     

    Ўзбек театр санъатининг асосчиларидан бири, биринчи ўзбек режиссёри, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Маннон Уйғурнинг ижодий фаолиятига бағишланган хотира кеча 29 февраль куни Академик театр саҳнасида эслаб ва эсдалик оҳангида мазмунга бой, ёрқин тарихий чизгиларга хос ва мос тарзда бўлиб ўтди. Тадбирда фалсафа фанлари номзоди, театршунос олим Маъмуржон Умаров, санъатшунос олим, доцент Жўра Маҳмудов Маннон Уйғурнинг ижоддаги ўзига хос ҳислатлари, инсоний фазилатлари ҳақида мазмунли нутқ сўзладилар. Ҳужжатли фильмда томошабинларга Маннон Уйғурнинг ижод намуналаридан парчалар намойиш этилди. Ижодкорнинг репертуаридаги  “Отелло”, “Алишер Навоий”, “Гамлет” каби шоҳ асарлардан саҳна кўринишлар томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди. Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев, Ўзбекистон халқ хофизи Абдунаби Иброҳимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ижросидаги жозибали қўшиқлар тадбир ҳароратини юксалтириб, кечага ўзгача шукуҳ бахш этди. Театр Арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов театр санъатидаги узоқ йиллик бой тажрибасидан келиб чиққан ҳолда тарих китобини варақлаб, тадбир иштирокчиларига маънавий озуқа улашди. Тадбирда Маннон Уйғурнинг фидоий санъаткорлиги, серқирра ижодкорлиги каби жиҳатлар, ўзбек театр санъатининг ривожига қўшган мислсиз ҳиссаси ҳақидаги барча маълумотлар яна бир карра ойдинлашди. Кеча сўнгида Маннон Уйғурнинг оила аъзоларидан келини Асланова Саодат Набиевна сўзга чиқиб, тадбир ташкилотчиларига ва ижодкорларига миннатдорчилик билдирди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     



Актёрлар
ОБ ХАВО