Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўқитилган 58-сон мажлис баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 6 январдаги РА1-103-сонли топшириғига асосан Маданият вазирлиги томонидан жорий йилнинг 30 январь - 7 февраль кунлари Тошкент шаҳрида бир қатор ишларни амалга ошириш юзасидан вазифалар юклатилган эди. Айни вазифалар доирасида Ўзбек Миллий академик драма театри жамоаси 1 февраль соат 18:00 да 100 нафар талаба учун “Ўжарлар” спектаклини намойиш этди.