Куни кеча Ўзбек Миллий академик драма театри ижодкорлари "Ватанпарварлик" ойлиги муносабати билан Андижон вилоятида маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этишди. Бунда Республикадан ташриф буюрган Маърифат тарғиботчилари Гавхар Зокирова, Шавкат Тураевлар Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан биргаликда вилоятдаги белгиланган ҳудудларда аҳоли билан бирга ҳамсуҳбат бўлишди, айниқса, ёшларни қалбида ватанга муҳаббат, юртга садоқат, туйғуларини шакллантириш йўлида ўзларининг фикр мулоҳазаларини айтиб ўтишди.