Лутфилло Маҳмуднинг "Ҳамиша байрам ёхуд Алихонлик Гамлет” пьесаси Бу пьеса асл тоза одамлар ҳақидадир. Шеър, аскиялар билан бойитилган бўлиб, хар бир сўзнинг тагида ўзига хос маъноси бор. Асар соф, оддий инсонлар ҳақида бўлиб, унда эзгулик ғоялари илгари сурилган. Воқеа бўича пьеса қахрамони лоторея ютиб олади. Сўнг кўп пулни кўрган қахрамоннинг асл қиёфаси очилади. Шу воқеа асосида хазил, юмор билан ўзи яшаётган шароитни, имконият даражасини пулдан ҳам кучли одамийлик, қадр-қиммат, мехр-мухаббат хис-туйғулари улуғланади.