TEATR
» Асосий сахифа » Эҳтиром сизга устоз
» Асосий сахифа » Эҳтиром сизга устоз

    Эҳтиром сизга устоз


    Эҳтиром сизга устоз

    Устоз – дилларга нур бағишлайди бу сўз. Ҳар қандай шахс мансаб мавқейга эга бўлмасин қўли  кўксида таъзим бажо келтириши шубҳасиз. Боиси уни ердан юксакликка кўтарган зот шу устози бўлади. Инсон қайси бир касбни танлашидан қатъий назар ўқимай, ўрганмай ўзлигини англаб етмай туриб камолот пиллапоясига чиқиши мушкул. Асл устозлар кўнгиллар тўридан тушмаган.

    Эҳтиром сизга устоз

     

    Эҳтиром сизга устоз

     Ўзбек Миллий академик драма театрида 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан устозларга 3 сеансда “Кузги мактублар”, “Тақдир синовлари” каби спектакллар намойиш этилмоқда. “Кузги мактублар” -  спектаклда  инсониятни жамият, яқинлари ва ўзи олдидаги бурчи ҳамда масъулияти ҳақида сўз боради. Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида ёзилган бу асар ҳозиргача аҳамиятини йўқотмаган ва саҳналаштирилганда янги ранглар касб этган. Спектаклда муаллиф Ўлмас Умарбековнинг ҳам образи киритилган ва бу топилма  томошани бойитган.

    Кескин драматик тўқнашувларга бой, реал ҳаётни аск эттирган асар.

    Эҳтиром сизга устоз

     

    Эҳтиром сизга устоз

     

    Эҳтиром сизга устоз

     

    “Тақдир синовлари”  -  ўтган асрнинг охирги ўн йиллигида рўй берган кескин талотўмлар олис-олисларда яшовчи одамлар ҳаётидан дарак беради. Ҳалоллик ва ҳаром ўртасидаги кураш. Бу спектаклда ҳалол яшашдек улуғ фазилат тарғиб этилади.

    Спектакллар намойиши орқали томошабинлар ўзларига керакли ижобий ҳолатларни илғаб оладиган деган умиддамиз. Боиси саҳнада акс эттирилган воқеалар ҳаётимизда ўрин олган кимнингдир тақдири.

    Эҳтиром сизга устоз

     

    Эҳтиром сизга устоз

     Бу каби спекталлар орқали томошабин ўз хулоласига эга бўлади. Буни йиғилган устозлар қиёфасидан айтиш мумкин.

    Бугунги кунда устоз ва мураббийларга каратилаётган эътибор ва эҳтиром тақсинга лойиқ. Сабаби, бу зотларнинг таърифини баён айлашга бетизгин сатирлар, беғубор мисралар, қўйингки, дунёдаги энг гўзал сўзлар ҳам ожиз бўлиши тайин. Улар берган билимлари, қилган ўгитлари нурафшон келажагимиз  порлоқ бўлишини таъминловчи  мустаҳкам пойдевор бўлиши шубҳасиз. Байрамингиз муборак бўлсин азиз устоз ва мураббийлар!

    Эҳтиром сизга устоз

     

    Эҳтиром сизга устоз

     

    Эҳтиром сизга устоз

     

    Эҳтиром сизга устоз

     

    Эҳтиром сизга устоз

     



Актёрлар
ОБ ХАВО