Пахта терими давом этмоқда
Бугун эрта тонгни яхши кайфият билан қарши олган театр жамоаси дастлаб маҳалланинг кекса онахони Жаннат холанинг 100 ёши муносабати билан ёзилган дастурхонга таклиф қилинди. Юзидан нур ёғилиб турган онахон мана бир асрдирки ҳаётнинг ўнқир чўнқирлари бўйлаб кезиб юрибди.
Эҳ, бу дамларни орзу қилардик. Қачонлардир мен озод ва обод юртларни ҳам кўрармиканман деяр эдим. Оллоҳга шукурлар бўлсинки бу тинч замонларни ҳам кўриш насиб этди. Қўлини дуога очиб юртимиз тинч, хонадонларимизда хотиржамлик ҳукмронлик қилсин, соғлик, тинчлик замонда яшаш ёшинга ёш қўшади – деб омин қилди.
Миллий театр директори Фатхулла Маъсудов ҳам онахоннинг қутлуғ ёши билан қутлади, уларга эзгу тилаклар тилади. Жамоа Жаннат хола учун куй-қушиқлар куйлаб берди. Дастурхон атрофида йиғилганларнинг қалбида ҳам биз ҳам шу ёшларга кирайлик деган бир ният тугун.
Яхши ниятлар эзгу дуолардан сўнг театр жамоаси Қўрғонтепа қишлоғига йўл олди. Далада пахта теримчиларни кўриб дарров уларга кўмаклашишга отланишди.
Озми кўпми ўз ҳиссаларини қўшганларидан мамнун жамоа тушликни теримчилар билан бирга қилишди.
Куй-қўшиқларга уланиб кетган пахта даласида ҳамма хурсанд, қувончдан бошлари осмонда.