TEATR
» Асосий сахифа » Миллий театр пахта йиғим теримида
» Асосий сахифа » Миллий театр пахта йиғим теримида

    Миллий театр пахта йиғим теримида


    Миллий театр жамоаси пахта йиғим теримида

    Ўзбек Миллий академик драма театри ижодкорлари  17 сентябрдан 20 сентябрга қадар Фарғона вилояти Фарғона тумани  пахта теримчиларига кўмаклашиш мақсадида ташриф буюришган.

     

     

     

    Эрта тонгни хуш кайфият билан қарши олган жамоа илк ишни зиёрат қилишдан бошлади. Ҳожаназар Ғойибназар ўғли Ҳувайдо қадамжосида бўлиб уларнинг ҳақларига дуолар қилинди, амалга оширган эзгу ишлари ҳақида сўзлаб берилди. Ҳувайдо 18 аср тасаввуф адабиёти ва фалсафасининг йирик намояндаси. У илоҳиёт илмининг чуқур билимдони, йирик мутасаввиф шоир сифатида миллий маданиятимиз тарихида алоҳида ўрин тутади. Ҳувайдо тахминан 1704 йили Чимён қишлоғида туғилган. 1781 йилда вафот этган. Мазкур мадраса вилоят раҳбарлигида халқ ҳашари йўли билан бунёд этилган. Театр жамоаси  ушбу зиёратгоҳдан бир олам маълумотлар билан пахта даласига йўл олишди. Ниҳоят етиб келдик, оппоқ далалар, кўзни қувонтирувчи пахта чаноқлари кишини пахта теришга ундайди. Худди шундай театр жамоаси ҳам ишга киришиб кетди. Этакларни боғлаб пахта теришни бошлашди. Ҳамма теримчилар ҳайрон, хурсандчиликдан кўзлари қувнаб турибди. Жамоамизда энг фаоли Мадина Мухторова бўлди.

    Туман ҳокими Илҳом Носиров  ҳам биз билан бирга пахта терди.

     

     

    Фуқароларига яратган шароит, имкомиятни  кўрдик, содда ва самимий инсонларнинг кўзларидаги розилик кайфияти бизни қўвонтирди. Театр жамоаси теримчилардан ортда қолмасликка ҳаракат қилди жамоа орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Муҳторова биринчиликни қўлга киритди ва тарози ёнида терган пахталарини пули олди.

     

     

    Тушликда теримчилар билан макарон шўрва ейиш қандай мазза. Ҳоким Илҳом ака театримиз директори Фатхулла акага шўрва қуйиб берди. – Оҳ, анчадан бери бунақанги маззали дала овқатини емагандим, ошпазимизга раҳмат – деди Фатхулла ака.

     

     

    Овқатланишдан сўнг концерт дастури ҳавола этилди. Теримчиларнинг бари рақсга тушиб, мароқли дам олишди.

     

     

     

    Бир соат давом этган концерт томошадан бир олам таассуротлар олган пахтакорлар раҳмат айтиб яна далага қайтишди.

     

    Кечги пайт биз Қирғизистон билан чегарадош ҳудуд Лоғон, Хуршиди Тобон, Вазиё, Гулпиён, Машъал қишлоқларида бўлдик.  5 қишлоқни бирлаштириб турувчи Маданият уйида Эркин Хушвақтов асари асосида Марат Азимов режиссёрлигида саҳналаштирилган “Қирмизи олма” спектакли намойиш этилди.

     

     

     

    Йиғилганларнинг кулгусидан шуни билдикки, саҳна асар уларга манзур бўлди.   

     

    Ушбу ижодий учрашувдан бошимиз кўкка етди. Фарғонанинг чекка бир ҳудудида яшовчи халқнинг ҳолидан хабар олиш, қувонч улашиш савобли иш. Манашундай савобли ишлардан биз хурсандмиз. Туман ҳокими ҳамда театр директори Фатхулла Маъсудовга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Доимо эзгу ишлар қилишдан толишмасин.

     

    Гулдирос қарсаклар садоси парданинг ёпилиши ва томошабинларнинг ўрнидан туриб олқишлаши бугунги кунимизга якун ясади. Кейинги кунлар ҳақида яна сизлар билан таассуротлашамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

     



Актёрлар
ОБ ХАВО