Ижодкорлар билан ижодий учрашув
Ўзбек Миллий академик драма теарида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Театрларни ривожлантириш бошқармаси томонидан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар ва уларнинг санъат соҳасидаги ижроси, 2019 йилнинг биринчи яримида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри театрларида амалга оширилган ишлар ва уларнинг самарадорлигини ошириш чоралари тўғрисида, янги мавсум очилишига тайёргарлик жараёнлари ҳақида бўлди.
Пойтахт театрларидаги ижодий ҳодимлар иштирокида бўлиб ўтган ушбу учрашув баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Барча ижодкорлар ўзларига керакли бўлган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олишди.