Мустақиллигимизнинг 28 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида жойларда кенг кўламли байрам тадбирлари нишонланмоқда. Миллий театр ижодкорлари Гавҳар Зокирова, Фатхулла Масъудов, Собир Отажоновлар 21-22-23-24-25 сентябрь кунлари Корақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларидаги ҳарбийлар, чегарачилар, маҳалла аҳолиси, ёшлар билан маданий-маърифий учрашувлар ўтказишмоқда. Бу орқали аҳолига байрам кайфияти улашилади.