Ўзбек Миллий академик драма театри жамоаси ҳашарга муносиб иштирок этди.
Муаллиф: superadmin да 17 , Бўлим: Асосий сахифа, кўришди 276
Ҳар йили Ватанимиз мустақиллиги санаси арафасида ўтказилувчи умумхалқ ҳашари эзгу анъаналарнинг амалдаги ёрқин намунасидир. Бу йил ҳам умумхалқ хайрия ҳашари эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги фармойишига биноан жорий йилнинг август ойи мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 17-18 август умумхалқ хайрия ҳашари кунлари, деб эълон қилинди.
Шу муносабат билан Ўзбек Миллий академик драма театри ходимлари ҳам ҳашарда муносиб иштирок этишди. Директор Фатхулла Маъсудов бошчилигидаги жамоада барча аҳил иноқликда ўзларининг иккинчи уйлари бўлмиш театр атрофини янада тоза, озода ҳолга келтиришди.
- Бугун эрта тонгдан театр жамоаси хашарни катта тайёргарлик билан бошлади. Бу хайрли ишларни ҳар биримиз ҳар кун қилмоғимиз лозим. Жорий йилда Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрамини “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!”шиори остида муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, жамиятимизда ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни тобора мустаҳкам қарор топтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган умумхалқ ҳашари юртимизни янада обод ва файзли бўлишида ўзига хос хайрли тадбир вазифасини ўтайди-дейди театр директори.
-








