Келинг, бирга китоб ўқиймиз
Бугун Ўзбек Миллий академик драма театрида директор Фатхулла Маъсудов театр жамоаси билан йиғилиш ўтказди. Йиғилишда актёр этика-эстетикаси, давлат тадбирларидаги фаоллик, янги мавсумни янги ғоялар билан қарши олишлик ҳақида фикрлар билдирилди. Театр жамоаси билан биргаликда ҳафтанинг бир кунини китоб ўқишга бағишлаш анъанаси жорий этилди. Кун давомида театр жамоаси вактини китоб ўқишга сарфлаши жуда ижобий ҳол албатта. Бу каби саъй-ҳаракатлар ҳар бир театр жамоаси орасида жорий этилса нур устига нур бўлар эди.