TEATR
» Асосий сахифа » Мавсум очилиши
» Асосий сахифа » Мавсум очилиши

    Мавсум очилиши


     

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сонли қарорининг 2.12-иловасига мувофиқ  2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси доирасида кўпгина ишлар амалга ошириляпти. Бу албатта маданиятга, санъатга берилаётган алоҳида эътибор намунасидир. Худди шунинг учун ҳам биз театр ижодкорлари ўзимизнинг меҳнатимиз билан бу имкониятларга, берилаётган эътиборга лаббай деб жавоб беришимиз лозим.

    Мана Ўзбек Миллий академик драма театри 105-мавсумини очиш арафасида. Биз театр ижодкорлари бу йилги мавсумда ҳам бир-биридан ажойиб саҳна асарлари билан томошабинларни хурсанд қиламиз деган умиддамиз. Бу шарафли ишларда барча санъат аҳлига улкан зафарлар тилаймиз.

    Мавсум очилиши

     

     



Актёрлар
ОБ ХАВО