Мавсум очилиши
3 сентябрь куни Ўзбек Миллий академик драма театри ўзининг 105 мавсум очилишини “Алишер Навоий” спектакли билан бошлаб беради.
Муаллиф – Уйғун ва Иззат Султон
Саҳналаштирувчи режиссёр – Ўзбекистонда халқ артисти Рустам Ҳамидов
Саҳналаштирувчи рассом – Ўзбекистон санъат арбоби Баҳтиёр Тўраев
Бош ролларда:
Алишер Навоий - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Беҳзод Муҳаммадкаримов, артист Толиб Мўминов
Гули – артистлар Дилноза Кубаева, Нигина Анорбоева
Ҳусайн Бойқаро - Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Комилов, Теша Мўминов артист Шарофиддин Музропов
Ўзбек Миллий академик драма театр ижодий жамоаси буюк ўзбек шоири Алишер Навоий ҳаётидан ҳикоя этувчи Уйғун ва Иззат Султоннинг драмасига мурожаат этди.
Бу гал спектаклни атоқли ўзбек режиссёри Рустам Ҳамидов саҳналаштирди. Спектаклда: эзгулик ва тубанлик; ўртасидаги можаролар асосида ижодкорнинг қисмати очиб берилади. Буюк шахс, шоир, давлат арбоби, маданият ва санъат ҳомийси Алишер Навоий образи кескин тўқнашувларда кўрсатилади. Ижодкорнинг тақдири халқининг тақдири билан чамбарчас боғлиқ эканлиги таъкидланади. Истеъдод – эзгулик йўлидан боришга маҳкумлиги – бу унинг илоҳий вазифаси эканлиги ижроларда яққол айтилади.
Янгича саҳна безаклари ва мусиқа спектаклнинг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган. Ролларни театрнинг атоқли санъаткорлари қаторида истеъдодли ёш актёрлар ҳам ижро этмоқда.