TEATR
» Фарғона вилоятида “Театр ва драмтургия: Ютуқ ва муаммолар” мазусида Фарғона, Андижон ва Наманган минтақалараро илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.
» Фарғона вилоятида “Театр ва драмтургия: Ютуқ ва муаммолар” мазусида Фарғона, Андижон ва Наманган минтақалараро илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.

    Фарғона вилоятида “Театр ва драмтургия: Ютуқ ва муаммолар” мазусида Фарғона, Андижон ва Наманган минтақалараро илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.


    Семинарга республикамизда фаолият юритаётган барча театр раҳбарлари, бадиий бўлим мудирлари, бош режиссёрлар ҳамда актёрлари ташриф буюришди. Дастлаб семинарни  Маданият вазирлиги “Театрларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи”, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент Муқаддас Аҳметжанова модератор сифатида ибтидо қилиб берди. Табрик сўзларни бошлаган М.Ахметжанова бу семинарни келажакда юксалиш учун, албатта, фойдаси борлиги, ушбу соҳани янада ривожлантириш йўлида ҳаракат қилинаётганини билдириб ўтди. Тадбир кузатувчилари Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмаси раиси Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби профессор Жўра Маҳмудов, Маданият вазирлиги “Репертуар-таҳририят шўъбаси” мудири Ҳайитмат Абдурасулов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Марям Ашуровалар бўлди. Семинардан кўзланган мақсад вилоят театрларидаги бугунги холат ютуқ ва камчиликлар, драматургия билан қай даражада боғлиқлиги, репертуарлардаги кемтиклар ва бир қанча муаммоларга ечим топиш, шунинг баробарида фақатгина бир томонлама фикрлаш эмас балки теранлик касб этиш тушунчлари ҳам муҳокамага қўйилди. Дарҳақиқат бугунги кундаги театрларнинг ҳолати қайсидир маънода ачинарли эканлиги, ўзбошимчалик билан фаолият олиб бориш, тенглик қоидалари эмас, аксинча тарқоқлик, ижодий мухитнинг носозлиги, драматургия талабларига зид равишда танланаётган асарлар, репертуарни ачинарли ахволи, семинар доирасида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган жиддий муаммолардан бири эди. Аввало Наманган вилояти мусиқали драма театри директори Озода Усмонова “Театр ва драматурглар ҳамкорлиги” мавзусидаги маърузаси билан чиқиб ўзаро ҳамкорлик, театрдаги соғлом муҳит, драматургия билан ижобий алоқалар ҳақида батафсил гапириб ўтди. Андижон вилояти мусиқали драма театри адабий бўлим мудири Зиё Нажмий “Андижон вилояти театрларида драматургия муаммолари” мавзусидаги маърузаси, Фарғона вилояти театрларида драматургия масалалари” юзасидан маъруза қилган С.Одилов ўзига хос тарзда камчилик ва ютуқлари ҳақида айтиб ўтдилар. Лекин яна драматургия масаласи бироз муаммодек бўлиб қолди. Фақат ўзларида рўй бераётган ва ўзларигина кўриб турган жараёнлар ҳақида гапириб ўтдилар. Умумий боғлиқлик, муаммоларга қай йўсинда ечим топиш масаласи очиқ қолди. “Бизда у саҳналаштирилди, бизда бу саҳналаштирилди” деган билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди. Ўртада, албатта, катта муаммо, театр пойдевори бўлмиш драматургия деган улкан соҳа турибди. Унга ечим топиш, барча бирдек изланиш, ёшларни кўпроқ жалб қилиш, керак бўлса драматургия мактабларини театрларда ташкил қилиш масалаларини ҳам кўтариш керак эди. Ўз чиқиши билан ҳақиқатга яқин гапларни очиқ айтган Марям Ашурова қўғирчоқ театри драмтургиясининг, қўйинки драма ёзишнинг ўзига хос машаққатлари тўғрисида куйиниб гапирдилар. Профессор Ж.Маҳмудов драматругияга хос бўлган фабула, характер, ғоя масаласи бўйича керакли тушунчани бера олди. Драматурглар билан қандай ишлаш кераклиги, уларга қай даражада имконият яратиш, улар ёзган жумлани англай олиш, мулохаза қилиш қобилиятини шакллантириш лозимлиги ҳақида ҳам асосли гапларни айтиб ўтди. Қачонки режиссёр билимдон, узоқни кўра биладиган, театрга фидоий, кўпгина сохаларни эгаси бўлмас экан “Асар йўқ, драматург йўқ” деб четга чиқаверади. Аввало драматург ёзмоқчи бўлган ғоясини асарга айлантириш учун ўша мавзу атрофидаги сохаларни ўрганиши, одамлари билан алоқага киришиши, болалар учун бўлса болалардек фикрлаш, керак бўлса боғча, мактабларга бориб болалар характерини ўрганиш лозимлигини Марям Ашурова алоҳида таъкидлаб ўтди. Семинар борган сари қизиб, мунозаралар занжири тобора узунлашиб бораверди. Камчилиги мавжуд театрларга эътирозлар билдирилди. Сўзга чиққан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Гулчеҳра Умарова хақиқий журналистик жумлалар билан бугунги театрдаги камчиликларга, кемтикларга нималар сабабчи бўлаётгани ҳақида ошкор айтди. Ёш драматурглар билан ишлаш жараёнида уларни театр мухитига кўниктириш, институтда олган билимларига қўшимча тарзда “устоз-шогирд”анъаналарини шакллантирган холда, уларга йўл-йўриқ кўрсатиш масалалри ҳам ўртага ташланди. Театр соҳасига юқори даржада эътибор берилиб, шу каби семинарларни ташкил этилиши қувонарли холдир. Албатта буни натижаси ижобий бўлиши тайин. Семинарда эътирозларга сабаб бўлган айрим театрлар ўзига керакли хулосалар чиқарди. Маданият вазирлиги мутахассислари фидойи, жонкуяр ижодкорларни доимо қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Минтақалараро ўтказиладига семинарлар албатта фойда бериши, мудраб ётган ижодни олға силжитиши аниқ. Кейинги ўладиган семинарлар ҳам шу тарзда, қизғин бўлишига умид боғлаб қоламиз.

    Андижон вилояти қўғирчоқ театри адабий бўлим мудири Мансурбек Рўзиев



Актёрлар
ОБ ХАВО