Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бошчилигида Ўзбек Миллий академик драма театри сентябрь ойида Қирғизистон Республикасида “Сизсиз ўтмас кунларим” спектакли билан гастроль сафарида бўлишади. Шу муносабат билан ижодкорлар Ф. Маъсудов, С. Раметова, А. Абдурахимовлар гастроль олдидан ташкилий масалаларни суҳбатлашиш учун Ўш шаҳрига ташриф буюришди. Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.