Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Театрларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ахметжанова Муқаддас Вахобовна ва Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий академик драма театри директори Маъсудов Фатхулла Хусановичлар Россия Федерацияси театр уюшмалари конфедерацияси таклифига биноан 2019 йил 18-22 июнь кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрига жўнаб кетишди.

Мазкур хизмат сафарида вакилларимиз 2020 йил октябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган “IV Халқаро ёшлар форуми”га тайёргарлик кўриш ва ўтказилиши юзасидан ишчи гуруҳ мажлисида қатнашишади. Сафар давомида форумнинг ташкилий жараёнлари муҳокамаси ва ҳамкорлик масалаларида суҳбатлар, М.Горький ва А.Чехов номидаги Москва Бадиий академик театри, Е.Вахтангов театри, Моссовет театри, Маяковский номидаги театрига ташрифлар, келажакда икки давлат театрлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари борасида бир қатор таклифлар, муҳокамалар ўтказилмоқда.

“Моссовет театрида А.Чехов номли фестиваль доирасида намойиш этилган Тайван хореографик театри ва Москва бадиий академик театрининг "Леди Гамельтон" спектаклларини томоша қилдик ва бизда катта таассуротлар қолдирди,” - деди Театрларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи М.Ахметжанова