“Сени куйлаймиз, замондош!” V Республика кўрик-фестивалида Ўзбек Миллий академик драма театри директори Фатхулла Масъудов, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов ҳамда режиссёр Марат Азимовлар билан фестиваль иштирокчилари ҳамда талабалар ўртасида ижодий учрашув ва мастеркласс бўлиб ўтди.
Учрашувда Юрбошимиз томонидан театр санъатига қаратилаётган кенг кўламли ислоҳотлар борасида сўз борди. Бундан ташқари актёрлик маҳорати, бугунги кун режиссёрларининг ютуқ ва камчиликлари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди. Савол-жавоб тарзида ўтган учрашувдан талабалар бир олам таассуротлар олишди.