Ўзбек санъатининг сўнмас ижодкори, театримиз жонкуяри, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев бугун кутлуғ 73 ёшини қарши олмоқда. Ўзбек Миллий академик драма театри ижодкорлари устоз санъаткорни ажойиб кун билан муборакбод этади. Сизга узоқ умр, сиҳат саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаймиз. Эл-юрт равнақи йўлида амалга ошираётган ишларингиз бардавом бўлсин. Сиздан ҳали кўплаб такрорланмас образлар кутиб қоламиз.