Костанай вилоятидаги Иляс Омаров номидаги қозоқ драма театри Ўзбек Миллий академик драма театрида 3-4 июнь кунлари ўзининг бир-биридан қизиқарли воқеаларга бой спектакллари билан томошабинларни қарши олади.
Репертуардан “Ханкена”, “Муннен”, “Эним сен эдин” саҳна асарлари ўрин олган. Ўтган йили Ўзбек Миллий академик драма театри жамоаси ҳам Қозоғистонда “Ўзбекистон йили” муносабати билан ташриф буюрган эди. Бу каби гастроль сафарлари икки давлат ўртасидаги маданий алоқалардан дарак беради.