Ўзбек Миллий академик драма театри ижодкорлари Қозон шаҳрида
Театр ижодкорлари 5 июнь куни Галиаскар Камол номли академик драма театрида ўзларининг “Имон” спектакли билан томошабинларни қарши олишади. Театрнинг директори Фатхулла Масъудов сафар таассуротлари билан ўртоқлашди. – Биз театр жамоаси айнан манашундай гастрол сафарлари орқали дунё тажрибасидан баҳраманд бўламиз. Фикр алмашамиз, анъана, урф-одатларимизни намойиш этамиз. Ўзимизнинг халқона саҳна асарларимизни қўшни мамлакатларга улашамиз.
Сайтимизни кузатиб боринг, сафар таассуротлари билан ўртоқлашамиз.