Ўзбек Миллий академик драма театрининг ижодкорлари Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида
Ўзбек Миллий академик драма театрининг бир гуруҳ актёрлари Ёқуб Аҳмедов, Рустам Каримов, Фатхулла Масъудовлар Андижон вилояти Хонобод шаҳри ҳокими билан ҳамкорликда санъатга иштиёқманд аҳоли учун театр-студия очишди. Театр-студиянинг раҳбари этиб Фатхулла Масъудов, маслаҳатчилар этиб Ёқуб Аҳмедов, Рустам Каримов, Марат Азимов, Гавҳар Зокировалар тайинланди.
Аҳолидан ёш, ўрта, кекса авлод вакилларидан кўнгиллилар жалб этилди. Йиғилган янги жамоага маҳоратли актёрлар томонидан мастер-класлар ўтилди. Эндиликда Марат Азимов режиссёрлигида “Ўткан кунлар” асари саҳналаштириш режалаштирилмоқда.