TEATR
» Асосий сахифа » Озод Шарафиддиновнинг 90 йиллиги
» Асосий сахифа » Озод Шарафиддиновнинг 90 йиллиги

    Озод Шарафиддиновнинг 90 йиллиги


    Озод Шарафиддиновнинг 90 йиллиги

    Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов ўзининг матонати, иродаси билан инсониятга ўрнак бўлган марифатпарвар шахс эди. Шу кунларда адабётшунос олим Озод Шарафиддиновнинг 90 йиллиги Ўзбекистонда кенг нишонланмоқда. Ижодкорга бағишлаб адабий кечалар, байрам дастурлари, концертлар ўтказилмоқда.

    Доимгидек давлат тадбирларини катта қувонч билан тайёргарлик кўрадиган Ўзбек Миллий академик драма театри 21 май куни соат 15:00да шундай тадбир ташкил этилди. 

    Тадбирда Ўзбекистон Республика Маданият вазири, шоир, ёзувчи, талабалар иштирок этди. Тадбир гўзал қўшиқлар, театр актёрлари томонидан монологлар ижро этилди. Машҳур шоирларнинг шеърлари ёд айтилди. Мунаққиднинг яқинлари томонидан устоз ҳаётидаги унитилмас воқеалар тилга олинди.

    Ўзбек адабиётшунослари, публицистлари орасида Озод Шарафиддиновнинг номи яққол ажралиб туради. Олим, ўз умрини шунчаки яшамади, балки ХХI аср янги ўзбек адабиёти ва миллий адабий тафаккурининг ривожланишига улкан ҳисса қўшди. 

    Озод Шарафиддиновнинг ўзбек адабиёти ривожига қўшган ҳиссаси муносиб тақдирланиб  Беруний номидаги Давлат Мукофоти, “Буюк хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланди. 2002 йил 23 августда Озод Шарафиддиновга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди.

     

     



Актёрлар
ОБ ХАВО