“Ойдин” спектакли ёшлар нигоҳида

Ўзбек Миллий Академик драма театрида хайрия спектакли бўлиб ўтди. Унда Рихсивой Муҳаммаджонов асари асосида “Ойдин” спектакли намойиш этилди. Хайрия дастурига Шайхонтоҳур тумани миқёсидаги коллеж-лицей ўқувчилари ва қизиқувчи ёшлар бепул таклиф этилди. Тадбирни театр директори Фатҳулла Масъудов очиб берди.

Кўп сонли ёшларда театрга бўлган иштиёқ ўсишига ушбу хайрия дастури, албатта, ўз таъсирини кўрсатади. Бу – ўқувчи-ёшларнинг ҳаяжони ва спектаклдан кейинги ўзаро муҳокамалари орқали яққол сезилди. Сабаби, “Ойдин” спектакли энг дорзарб мавзуда бўлиб тарбиявий аҳамияти катта. Одам савдосига қарши қураш театрнинг асосий вазифаларидан биридир. Ёш йигит-қизларимизни йўлдан адашмасликка, одам савдосидан манфаат кўрадиган қабих кимсаларни тузоғига тушиб қолмасликга, алданмасликга ундайди.
