TEATR
» Асосий сахифа » “Опера ва балет санъатимизнинг долзарб масалалари”
» Асосий сахифа » “Опера ва балет санъатимизнинг долзарб масалалари”

    “Опера ва балет санъатимизнинг долзарб масалалари”


      “Опера ва балет санъатимизнинг долзарб масалалари”

     

     

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5635-сонли Фармонига мувофиқ жорий йилнинг 1 май куни cоат 10:00да Ўзбекистон давлат консерваториясининг орган залида “Тошкент баҳори” V Халқаро опера ва балет санъати фестивали доирасида “Опера ва балет санъатининг долзарб масалалари” мавзусида I Халқаро илмий-амaлий конференция ўтказилди.Тадбирда Ўзбек  Миллий Академик драма театридан бир гуруҳ ижодкорлар Фатҳулла Масъудов, Ёқуб Аҳмедов, Эркин Комилов, Ёдгор Саъдиев, Теша Мўминов, Гавҳар Зокировалар иштирок этишди.

    Конференцияда опера ва балет санъати соҳасида эришилган ютуқларни талқин қилиш, муаммоларни илмий ечимини топиш ва илмий мактабларни сақлаб, уни такомиллаштириш, соҳа бўйича малакали опера ва балет мутахассисларини, санъатшунос ва театршуносларни тайёрлашдек масъулиятли ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

    Эслатиб ўтамиз ушбу конференция  2-май куни соат 10:00да Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида давом этади.



Актёрлар
ОБ ХАВО