2019-йил 9-февраль куни соат 17:00 да Алишер Навоий номли Давлат Академик катта опера ва балет театрида, ғазал мулкининг султони, буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги ҳамда шох ва шоир Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 536 йиллигига бағишланган “Назм ва наво” кечаси бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги бошчилигида ўтказилган бўлиб, тадбирда барча театрлар, шоирлар, Навоийшунослар, драматурглар, санъат ва давлат арбоблари ва албатта Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси иштирок этди. Тадбирни Ўзбек Миллий Академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ф.Масудов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Б.Мухаммадкаримов, актриса Д.Кубаева ва М.Ортиқовалар ғазаллар ўқиб, тадбирни олиб боришди. А.Навоий ғазалларидан жонли ижрода қўшиқлар куйланди.
Тадбир жуда аъло даражада ўтди. Бундай тадбирлар Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобурларнинг қилган барча хайрли ишларини, ғазалларини, шеърларини ва халқга қўрсатган мехрини ёшларимизга етказишга хизмат қилади десак асло муболаға бўлмайди. Ўз тарихини билиш ва шу билан бирга мана бундай буюк инсонлар авлодидан эканлигимизни англашимиз зарур! Бундай тадбирлар, ўрганишга, изланишга кўприк вазифасини бажаришга хизмат қилади.